Boxing Day: “Манчестер Сити” бир киши кам бўлиб “Бёрнли”ни мағлубиятга учратди

 

Англия чемпионати 20-турида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Бёрнли” футболчиларини қабул қилди. Мазкур беллашувда “шаҳарликлар” 2:1 ҳисобида зафар қучди.  

Учрашувнинг 32-дақиқасида Фернандиньо рақиб футболчисига нисбатан қўпол ўйнагани учун майдондан четлатилди. Шунга қарамай, Пеп Гвардиола жамоаси ўзини йўқотиб қўймади ва курашда давом этди. 

58-дақиқада Гаэль Килиш ҳисобни очди. 4 дақиқадан кейин Серхио Агуэро "Ман Сити" устунлигини оширди. 70-дақиқада Ми ҳисобни қисқартиришга эришди. Аммо шундан кейин ҳисоб ўзгармади ва "шаҳарликлар" 3 очкога эга бўлди. 

Манчестер Сити – Бернли 2:1

Голлар: 1:0 – 58 Клиши, 2:0 – 62 Агуэро, 2:1 – 70 Ми.

Манчестер Сити – Браво, Отаменди, Клиши, Санья, Коларов, Туре, Фернандиньо, де Брюйне, Навас (Сильва, 46), Стерлинг (Стоунз, 89), Ихеаначо (Агуэро, 46).

Бёрнли – Хитон, Кин, Уорд, Лоутон, Ми, Бойд, Хендрик, Гудмундссон (Дефур, 59), Арфилд (Бэмфорд, 88), Барнс (Воукс, 69), Грэй.

Огоҳлантиришлар: Хендрик (38), Туре (41), Коларов (71), Санья (71), Кин (80), Грэй (90), Силва (90).

Четлатиш: Фернандиньо (32).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!