Бразилия 5 та ўйинда бирор марта ҳам Норвегияни юта олмаган

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичида Норвегия терма жамоаси Бразилияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. "Викинглар" таркибидаги икки гол муаллифи Эрлинг Холанд бўлди, бразилияликлар сафида эса ягона голни Неймар пенальтидан урди.

Қизиғи шундаки, Бразилия ва Норвегия терма жамоалари тарихда беш марта ўзаро майдонга тушган, аммо КОНМЕБОЛга аъзо жамоа ҳали бирор марта ғалаба қозонмаган.

Норвегия Бразилияни уч бор мағлуб этган: 1997 йилдаги халқаро ўртоқлик ўйинида – 4:2, 1998 йилги жаҳон чемпионатида – 2:1 ва эндиликда 2026 йилги мундиалда яна 2:1 ҳисобида.

Яна икки ўйин дуранг билан якунланган: 1988 йилдаги ўртоқлик учрашуви – 1:1 ва 2006 йилдаги беллашув ҳам – 1:1.

Шу тариқа Норвегия терма жамоаси ЖЧ-2026 чорак финалига йўл олди. Энди "викинглар" Мексика – Англия жуфтлиги ғолиби билан ярим финал йўлланмаси учун курашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!