Бразилия Анчелотти ҳақидаги хабарларни инкор этди
Анчелотти Бразилия бош мураббийига айланиши мумкин. Ушбу турдаги янгиликлар сони кундан кунга ортиб бормоқда. Ҳаттоки ишончли манбалар ҳам италияликни “пентакампеонлар”нинг кейинги устози бўлишини инкор этмаяпти.
Тарқалаётган миш-мишларга жавобан Бразилия терма жамаоси расмий хабар билан чиқди.
“Биз Карло билан келишувга эришганимиз ҳақидаги ҳар қандай хабарни инкор этамиз. Бундай таҳминларга ишонмасликни сўраб қоламиз.”
“Биз тез орада қарор қабул қилиб ва керакли вақтда эълон қиламиз”, - дейилади баёнотда.
Маълумот учун, Бразилия жаҳон чемпионатидаги омадсиз иштирокидан сўнг Титени ушбу лавозимдан озод қилганди.
Фикрлар