Бразилия терма жамоаси аъзоси футболдан умрбод четлатилиши мумкин
"Вест Хэм"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Лукас Пакета келаси йил март ойида ўйинларга пул тикиш айбловлари бўйича судланади. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, "болғачилар" бразилиялик футболчининг ўйинига таъсир қилиши мумкинлиги сабаб бу иш бўйича суд мавсум давомида бўлиб ўтишидан норози бўлмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Англия футбол ассоциаcияси Пакетани тўртта ҳолатда олдиндан пул тикиш шартларига эришиш учун майдонда қасддан қилинган ҳаракатларда айблаган эди. Таъкидланишича, 27 ёшли ярим ҳимоячи бир умрга дисквалификация қилиниши мумкин. "Вест Хэм" эса ўз футболчисини тўлиқ қўллаб-қувватлайди.

Фикрлар