Бразилия терма жамоаси бош мураббийи: Винисиус ўз имкониятини қўлдан бой берди

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Тите "Реал" Мадрид вингери Винисиус Жуниор ёзда бўлиб ўтадиган Америка Кубоги-2019 мусобақасида иштирок этиш имкониятига эга эканлигини, бироқ, бунинг учун энди клуби сафида ўзини кўрсатиши лозимлигини айтди.

“Винисиус ўз имкониятини қўлдан бой берди. Энди у клуби сафида ўзини кўрсатиши шарт”, - дейди Тите.

Эслатиб ўтамиз, 18 ёшли Винисиус жорий Март ойидаги ФИФА кунларида илк бор терма жамоага чақирилган эди. Бироқ, жароҳати сабаб Бразилия терма жамоаси ўйинларида иштирок эта олмади.

Маълумот учун, Америка Кубоги-2019 мусобақаси жорий йилнинг 14 июнидан 7 июлига қадар Бразилияда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!