
Бразилия терма жамоаси жаҳон чемпионатларида рекорд ўрнатди
Хабарингиз бор бундан бироз аввалроқ Бразилия терма жамоаси ЖЧ-2018нинг 1/8 финалида Мексикани 2:0 ҳисобида енгди ва жаҳон чемпионатлари тарихидаги навбатдаги рекордини ўрнатди.
Гап шундаки, бразилиялик футболчилар ушбу ўйинда ўзларининг мундиаллар тарихидаги жами 228-голини киритишга муваффақ бўлишди ва бу кўрсатгич борасида Германия терма жамоасини ортда қолдиришди.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018нинг чорак финалига йўл олган “пентакампионлар” ушбу босқичда Бельгия ҳамда Япония учрашуви ғолибига қарша баҳс юритишади.
Фикрлар