Бразилия терма жамоаси Сербияга қарши ҳал қилувчи ўйин олдидан жиддий йўқотишларга учради

  • 24 Jun 13:15
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси Данило ва ярим ҳимоячи Дуглас Коста жароҳати сабаб ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи сўнгги турида Сербияга қарши ўйинда иштирок эта олишмайди.

Tecno

“Данило ва Коста биз билан Сербияга қарши баҳсда иштирок этиш учун Москвага бормайди. Улар Сочида қолишади. Бу ерда уларнинг имкон қадар тезроқ соғайишлари учун барча шароитлар етарли. Улар тез орада физиотерапевт муолажаларини қабул қилишади ва шундан сўнг уларнинг қачон сафга қайтишлари маълум бўлади. Умид қиламизки, ушбу футболчиларимиз жаҳон чемпионати давомида яна бизга ёрдам бера олишади”, - дейди Бразилия терма жамоаси шифокори Родриго Ласмар.

Эслатиб ўтамиз, Сербия – Бразилия учрашуви 27 июнь куни Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади. Айнан мана шу учрашув ғолиби якунда плей-оффга йўл олади.

Comments

You must be logged in to commet!