Бразилия терма жамоаси учун катта йўқотиш

  • 14.02.2026 14:56
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол

Бразилия терма жамоаси ва "Ньюкасл" клуби ярим ҳимоячиси Бруну Гимараэш узоқ муддатга сафдан чиқди.

"Ньюкасл" етакчиси  Бруну Гимараэш Англия Премьер-лигасининг 26-туридан ўрин олган "Тоттенхэм"га қарши ўйинда жароҳат олган эди. Жароҳат сабаб футболчи ўйинни охиригача давом эттира олмай алмаштирилганди. Хавбек тиббий қўрикдан ўтди ва натижада унинг тизза ости пайларида жиддий жароҳат борлиги аниқланди. Бруну камида икки ой терма жамоа ва клубга ёрдам бера олмаслиги маълум бўлди. Футболчининг "ҳаккалар" билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзида якунига етади. Нуфузли "Трансфермаркт" портали Брунуни 75 миллион еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, 28 ёшли хавбек жорий мавсумда умумий 35та учрашувда майдонга тушиб, 9та гол ва 6та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!