Бразилия терма жамоаси устози: "Умидлар сақланиб қолди"
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Дорвал Жуниор Жаҳон чемпионати-2026 саралаши доирасида Парагвайга қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Ўйин олдидан бизда ижобий умидлар бор эди. Барқарор ўйин кўрсатиб, ишончли ҳаракат қилишимизни кутгандик. Гол ўтказишимиздан олдин ҳаммаси худди шундай кетаётганди. Бизда устунлик ва ташаббус бор эди.
Аммо ўтказиб юборилган голдан кейин ўзимизни йўқотдик. Ўйинимиз барбод бўлди. Биринчи бўлим охиригача ҳеч нарса кўрсатмадик. Жамоада ишлаган вақтимдаги энг ёмон давр бўлмоқда. Бу якуний натижага катта таъсир ўтказди" - деди бразилияликлар бош мураббийи.
Фикрлар