Бразилия терма жамоасида ўйнаган футболчи сўнгги учрашувини ўтказади

Бразилия терма жамоаси собиқ аъзоси Марселиньо 44 ёшида бутсаларини михга илишга қарор қилди.

У ҳозирда Бразилиянинг Параиба штати "Деспортива Перилима" клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. У ўзининг профессионал футболчи сифатидаги сўнгги учрашувини 15 март куни "Сентро Спортиво Параибано" клубига қарши ўтказади.

У фаолиятини якунлагач, "Деспортива Перилима" клуби мураббийлар штабида иш бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, Марселиньо фаолияти давомида "Кампиненсе", "Парагуасуэнсе", "Сантос", "Риа-Бранко", "Сан-Паулу", "Марсель", "Гремио", "Герта", "Трабзонспор", "Вольфсбург", "Фламенго", "Коритибу", "Спорт Ресифи", "Гремио Баруэри", "Боа", "Форталезу", "Интер" (Лажис), "Жоинвиль", "Оэсте", "Ипирангу", "Трези" ва "Португезу Деспортос" клубларида тўп сурган. Бразилия терма жамоасида эса 5 та ўйинда иштирок этиб, 1 та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!