Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси фаолиятини якунлади

Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Мишель Бастос фаолиятини якунлади.

"Профессионал футбол мен учун қанчалик муҳим эканлигини айтиш учун менда сўз йўқ. Аммо фаолиятимни тугатиш вақти етиб келди.

Мен кичкиналигимда отам қандай футбол ўйнашини кўрардим ва у каби футбол ўйнашни орзу қилардим.

Аммо мен тасаввур қилганимдан ҳам узоқроққа чиқишга муваффақ бўлдим," - деб ёзди Бастос ўзининг "Instagram" саҳифасида.

36 ёшли футболчи ўзининг "Лион", "Лилль", "Рома" ва "Шальке" клубларидаги фаолияти билан машхурликка эришган. У Бразилияда "Гремио", "Сан Паулу", "Ресифи" ва "Палмейрас" клубларида тўп сурган.
Бастоснинг сўнгги клуби иккинчи дивизионнинг "Америка Минейро" клуби бўлди.
Бразилия терма жамоаси сафида 10 та баҳсни ўтказган ва 1 та гол ҳам уришга эришган. Терма жамоа билан бирга ЖЧ-2010 да иштирок этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!