Бразилия ва Колумбия ҳайрия учрашувини ўтказади

Бразилия ва Колумбия терма жамоалари 29 ноябрь куни Колумбиядаги авиҳалокат оқибатида қурбон бўлганларнинг яқинларига ёрдам бериш мақсадида ҳайрия учрашувини ўтказади.

Маълум бўлишича, жамоаларнинг бу баҳси 2017 йилнинг январь ойига белгиланган. Бироқ ўйиннинг бўлиб ўтиш жойини “Шапекоэнсе” клуби раҳбарияти аниқлик киритади.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия клуби “Атлетико Насьональ” билан Копа Жанубий Америка кубоги финалида иштирок этиш учун Колумбиянинг Меделин шаҳрига йўл олган эди. Авиаҳалокатда жамоанинг 19 нафар футболчиси ва бир қанча клуб вакиллари ҳалок бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!