Бразилиядан Европага ажойиб тўпурар келади

“Сан-Паулу” жамоаси ҳужумчиси Бреннер Европанинг машҳур клубларидан жиддий таклифлар ола бошлади. Айни пайтда 20 ёшли футболчини “Арсенал”, “Ювентус”, “Милан” ва “Лацио” каби клублар ўз таркибига қўшиб олиш учун ўзаро рақобатлашмоқда.  

Бреннер Бразилия чемпионатида 25 та учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва учта голли пасга муаллифлик қилди.

Бу трансфер бўйича “Арсенал”нинг имконияти юқори баҳоланмоқда. Чунки “канонирлар” бошқарувида Эду фаолият юритмоқда. Бу мутахассис кўплаб бразилиялик футболчиларни “Арсенал”га кўчириб келгани билан машҳур.

“Сана-Паулу” Бреннернинг бадал пулини 50 миллион еврога баҳолаган. Бироқ, пандемия таъсирида бу сумма анчагина пасайтирилиши айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!