Бразилиялик дарвозабон 26 ёшида вафот этди

Бразилиянинг “АБС” клуб дарвозасини қўриқлаган Виллиан Круз 26 ёшида ҳаёт билан видолашди.

Ёш йигитнинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлган. Истеъдодли дарвозабон футболдаги фаолиятини 2019 йилда якунлаган эди. Шундан буён у Сан-Паулуда сартарош ва модель сифатида ишлаб келарди.

Футболчининг собиқ клуби унинг оила аъзоларига ўз ҳамдардлигини билдирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!