
Бразилиялик тадбиркор Неймарга миллиард доллар қийматидаги активларини мерос қолдирмоқчи
Бразилиялик тадбиркорлардан бири ўз васиятномасига машҳур футболчи Неймарнинг номини киритди.
"Terra" нашри маълумотларига кўра, 31 ёшли эркак "Сантос" ҳужумчисини ўзининг меросхўри сифатида белгилаган. У Неймарга қарийб бир миллиард доллар қийматидаги активларини мерос қолдирган. Неймар жамоаси ҳозирча бу хабарни тасдиқламади. Футболчи вакилларига эҳтимолий мерос ҳақида ҳеч қандай расмий ҳужжат тақдим этилмаган.
33 ёшли ҳужумчи жорий йилнинг январь ойида "Сантос" жамоасига қайтган эди. Неймарнинг Бразилия клуби билан амалдаги шартномаси муддати декабрь ойи охирида якунланади. Машҳур ҳужумчининг трансфер нархи 12 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар