Breaking! Гвардиола "Манчестер Сити" билан шартномасини янгилади
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ушбу мавсум сўнггида жамоани тарк этиши кутилаётганди. Аммо ундай бўлмайди.
Фабрицио Романо хабар беришича, томонлар шартномани 2026 йилнинг ёзига қадар узайтиришга келишиб олишган. Шу билан бирга, битимни яна бир йилга янгилаш имконияти ҳам бор.
Испаниялик мутахассис "шаҳарликлар"ни 2016 йилда қабул қилиб олган бўлса, бир марта Чемпионлар лигаси, 6 бор Премьер-Лига, 3 маротаба Англия суперкубоги, Англия лига кубоги ва Англия кубокларини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, Гвардиола фаолияти давомида "Бавария" билан ҳам, "Барселона" билан ҳам амалдаги шартномасини узайтирмаганди. "Манчестер Сити"да эса мураббий иккинчи марта янги битимни қўл қўймоқда.
Фикрлар