"Брентфорд Б"дан ажойиб ғалаба, Ўринбоев эса муҳим голни урди

"Брентфорд Б" ва "Борнмут Б" клублари ўртасида бўлиб ўтган хайрия ўйинида лондонликлар йирик 6:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. 

Учрашувни захирадан бошлаган Муҳаммадали Ўринбоев иккинчи бўлимда майдонга тушганида жамоаси 1:2 ҳисобида мағлуб бўлаётганди. Ҳамюртимиз имкониятларни тенглаштириб қўйганидан кейин унинг дўстлари яна 4 марта дарвозани ишғол қилишди. Шу тариқа, бу ўйиндан тушган пуллар хайрия ташкилотига юборилди. 

Маълумот учун, 2018 йилда "Брентфорд"нинг собиқ техник директори юрак хасталигидан вафот этади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!