"БРИКС" ўйинлари: Бокс баҳсларига қуръа ташланди

Chery Tigo 7 PRO

Хабар берганимиздек 12-23 июн кунлари Россиянинг Қозон шаҳрида “BRICS” спорт ўйинлари бўлиб ўтади. Бокс баҳслари бўлса, 19-22 июн кунларига белгиланган. 

Айни дамда мусобақанинг техник йиғилиши ва расмий  қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтмоқда. Ушбу тадбирда Ўзбекистон бокс эркаклар терма жамоаси катта мураббийи Раҳматжон Рўзиоҳунов, аёллар терма жамоамиз бош мураббийи Элшод Расулов ва жамоамиз менежери Шаҳбоз Таваккаловлар иштирок этишмоқда.

Қуйида, қуръа натижалари билан таништириб борамиз.

Аёллар ўртасида:

48 кг вазн тоифасида Саидахон Раҳмонова  Россия вакиласи Лиа Патлайга қарши;

50 кг вазн тоифасида Сабина Бобоқулова ҳиндистонлик Анамикага қарши;

52 кг вазн тоифасида Феруза Казакова Юлия Апанасович - Анна Аедма жанги ғолибасига қарши;

54 кг вазн тоифасида Нигина Ўктамова ҳиндистонлик Сониага қарши;

57 кг вазн тоифасида Ситора Турдибекова Ҳиндистон вакиласи Сакхига қарши;

60 кг вазн тоифасида Рашида Тагирова белоруслик Алла Ивашкевичга қарши;

63 кг вазн тоифасида Дилфуза Бекова хитойлик Ванг Жин Венга қарши;

66 кг вазн тоифасида Ҳадичабону Абдуллаева ҳиндистонлик Бамбария Манжуга қарши;

70 кг вазн тоифасида Мавлуда Мавлонова Арина Данилчик ва Людмила Котлярова жанги ғолибасига қарши;

75 кг вазн тоифасида Азиза Зокирова белоруслик Анна Веберга қарши;

81 кг вазн тоифасида Олтиной Сотимбоева Савити ва Лу Женг жанги ғолибасига қарши;

+81 кг вазн тоифасида Диёрахон Абдуманнопова ҳиндистонлик Нупурга қарши;

Эркаклар ўртасида:

-48 кг вазн тоифасида Шодиёржон Мелиқўзиев қирғизистонлик Асинбек Аманкулга қарши;

-51 кг вазн тоифасида Асилбек Жалилов Жанубий африкалик Лусизи Лубабалога қарши;

-54 кг вазн тоифасида Шаҳзод Музаффаров қозоғистонлик Адилет Качкинбековга қарши;

-57 кг вазн тоифасида Худойназар Файзов Максим Панков ва Умид Рустамов жанги ҳолибига қарши;

-60 кг вазн тоифасида Дилшод Адбумуродов озарбайжонлик Мақсуд Хасметовга қарши;

-63.5 кг вазн тоифасида Адҳам Муҳиддинов қирғиз вакили Мирзоҳид Имамназаровга қарши;

-67 кг вазн тоифасида Шавкат Ботаев австралиялик Саир Качаравага қарши;

-71 кг вазн тоифасида Ҳавасбек Асадуллаев афғонистонлик Фаразаҳмад Амирига қарши;

-75  кг вазн тоифасида Жавоҳир Умматалиев тожикистонлик Бахтиёр Мирзомуҳаммадга қарши;

-80 кг вазн тоифасида Тўрабек Ҳабибуллаев жанубий африкалик Лара Нетшидамбонига қарши;

-86 кг вазн тоифасида Шоҳжаҳон Абдуллоев россиялик Вадим Шебликинга қарши;

-92 кг вазн тоифасида Мадиёр Саидраҳимов қирғизистонилик Бакит Токтосунга қарши;

+92 кг вазн тоифасида Баҳодир Жалолов хитойлик Ремула Абдурихитига қарши рингга кўтарилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!