БРИКС ўйинлари. Делегациямизнинг дастлабки медалини синхрон сузувчимиз Диана Онкес қўлга киритди!

Хабар берганимиздек, бугун Россия федерациясининг Қозон шаҳрида халқаро БРИКС ўйинлари старт олди. Мусобақанинг дастлабки куни Ўзбекистон делегацияси учун муваффақиятли кечди. Жумладан, синхрон сузувчимиз Диана Онкес шоҳсупага кўтарилди.

Ҳамюртимиз техник соло дастурида бронза медали соҳибига айланди. Мазкур йўналишда олтин медал россиялик уч карра Олимпиада чемпиони Светлана Колесниченкога насиб этган бўлса, беларуслик жаҳон чемпионати совриндори Василина Хондошко шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилган.

Олтин - Светлана Колесниченко (Россия)
Кумуш - Василина Хондошко (Беларус)
Бронза - Диана Онкес (Ўзбекистон)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!