БРИКС ўйинлари. Мусобақаларнинг 3-кунида 6 та медаль қўлга киритилди!

Қозон шаҳрида БРИКС ўйинларининг учинчи куни ортда қолди. Унда Ўзбекистон делегацияси 1 та кумуш ва 5 та бронза медалларига сазовор бўлди. 

Кумуш медаль:
Малика Тагматова, Луиза Исломова (академик эшкак эшиш, LW2x)

Бронза медаль:
Вячеслав Руднев / Анна Вашченко (синхрон сузиш, микст йўналишида эркин дастур)
Алишер Турдиев, Давржон Давронов, Дилшод Худойбердиев, Фазлиддин Каримов (академик эшкак эшиш, М4-)
Шуҳрат Намозов (карате, -84 кг)
Исломбек Исматуллаев (карате, +84 кг)
Моҳларойим Ҳакимжонова (карате, +68 кг)

Учинчи кунги беллашувлардан сўнг делегациямиз 2 та олтин, 7 та кумуш ва 15 та бронза медаллар билан умумжамоа ҳисобида ҳамон Россия, Беларусь ва Хитойдан сўнг тўртинчи ўринда кетмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!