БРИКС ўйинлари. Самбочиларимиздан навбатдаги медаллар!

Ўзбекистон делегацияси Қозон шаҳрида старт олган БРИКС ўйинларида навбатдаги медалларни қўлга киритди. Жумладан, самбо беллашувларида аёллар ўртасида 59 кг вазн тоифасида Муштарий Жаркова, эркаклар ўртасида 58 кг вазн тоифасида Илҳом Фармонов ҳамда 79 кг вазн тоифасида Шуҳрат Нормуродов бронза медалларга эга чиқишди. 

Бундан аввалроқ, 71 кг вазн тоифасида Убайдулло Мўминов олтин ҳамда 64 кг вазн тоифасида Сардор Олимжонов кумуш медални қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.

Шу тариқа, БРИКС ўйинларида самбо бўйича спортчиларимиз ҳозирча 1 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медални, жами 5 та медални қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!