Хушхабар! Ўзбекистонлик самбочи "БРИКС" ўйинларида олтин медални қўлга киритди
Хабарингиз бор, Россиянинг Қозон шаҳрида "БРИКС" ўйинлари старт олди. Мазкур турнирда Роман шакиров бошчилигидаги Ўзбекистон самбо терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда. Бугунги, кун дастуридан 7 нафар самбочимизнинг чиқиши ўрин олганди. Қувонарли жиҳати, -71 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Убайдулло Мўминов барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди.
Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг! Қолган натижаларни ҳам эътиборингизга ҳавола этиб борамиз.
Фикрлар