Британияда Ўзбекистон бокси муваффақиятининг асосий сабаби очилди

  • 25.08.2026 07:51
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Бокс
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Британиядаги Boxing Media портали Ўзбекистон бокс мактаби муваффақиятининг асосий омилларидан бирини ёритди. 

Нашрга кўра, ўзбек боксида энг катта устунликлардан бири – бу рингдаги ҳаракат, аниқроғи, оёқ ишлаш техникасидир.

«Ўзбекча оёқ ишлаш услуби.

Ўзбекистон бокс мактабида оёқ ҳаракатига алоҳида эътибор берилади. Боксерлар енгил қадам сақлаш, мувозанатни йўқотмаслик ва исталган бурчакдан ҳужумга тайёр туришга ўргатилади. Спортчилар доимий равишда олдинга-орқага тез силжиш, кескин бурилишлар, ён томонга майда қадамлар устида ишлайди. Шу орқали улар рақибга яқинлашиш, комбинациялар уриш ва жавоб зарбаси келгунига қадар ҳужумдан чиқиб кетишни пухта ўзлаштиради.

Кўплаб машқлар оёқ ишлашни соя билан жанг, конуслар билан машқлар ёки шерик билан ишлаш билан уйғунлаштиради. Бу эса боксерни ҳаракатда туриб зарба беришга мажбур қилади, оёқларни бир жойда қотириб қўймасликка ўргатади.

Айнан шундай тайёргарлик Ўзбекистонни дунёдаги энг кучли бокс мактабларидан бирига айлантирган тезкор ва техниқ услубнинг асосий қисми ҳисобланади», — дея таъкидлайди портал.

Мутахассислар фикрича, Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг муваффақиятли давр 2016–2024 йилларга тўғри келади. Рио-2016 Олимпиадасида ўзбек боксерлари 3 та олтин медал қўлга киритиб, илк бор умумжамоавий ҳисобда ғолиб чиққан. 2023 йилда Тошкентда ўтказилган жаҳон чемпионатида эса Ўзбекистон вакиллари 5 та олтин медални қўлга киритган.

Париж-2024 Олимпия ўйинларида эса эркаклар терма жамоаси 7 та мумкин бўлган олтин медалдан 5 тасини ютиб, мамлакатнинг боксдаги нуфузини янада мустаҳкамлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!