Британиялик боксчи коронавирус туфайли оғир мусибатга учради
Британиялик боксчи Энтони Ярд отасининг коронавирусдан вафот этгани ҳақида хабар берди. У бу ҳақда Instagram саҳифасида ёзиб қолдирган.
"Эҳтимол, бу одамларга уйда қолишга ёрдам берар... Кеча отам ушбу вирусдан вафот этди. У соғлом эди. Соғлиғи билан боғлиқ муаммолар бўлмаган.
Одамлар қанча кўп тўпланса, изоляция шунчалик узоқ давом этади ва вирус тарқалади. Мен шифокор эмасман. Лекин уйда қолсангиз, юқтириш эҳтимоли камроқ эканлигини биламан”,-деб ёзади Ярд.
Маълумот учун, 28 ёшли Энтони Ярд профессионал рингда 20 та жанг ўтказиб, 19 бора ғалаба қозонган. 18 та нокаут қайд этган. Биргина мағлубиятини россиялик Сергей Ковалёвдан қабул қилиб олганди.
Фикрлар