Бу футболчи 100 миллион евро туради!
“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоа футболчиси Бернарду Силвани сотиб юборишга қарор қилди.
Клуб португалиялик футболчига 100 миллион евро миқдорида товон пули белгилади.
Силва “Бенфика” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Португалия чемпионатидаги муваффақиятли ўйинларидан кейин у “Монако”га кўчиб ўтганди.
“Манчестер Сити” бир неча позицияда ўйнай оладиган футболчини 2017 йилда 50 миллион евро эвзига ўз сафига қўшиб олганди.
Бернарду мавсумни 50 ўйинда киритилган 13 та гол ва еттита ассист билан якунлади.
Фикрлар