Бу футболчи АПЛни титратаётган Букайо Сака ва Фил Фодендан анча зўр!

Англия Премьер-лигасида чемпионлик учун курашаётган “Арсенал”да Букайо Сака, “Манчестер Сити”да Фил Фоденнинг алоҳида ўрни бор.

Энди “Челси” ана шундай ўйинчи олмоқчи. “Аристократлар” бу вазифани “Лион” ҳужумкор футболчиси Райан Шеркига топширмоқчи.

Football London нашрининг хабарига кўра, лондонликлар 20 ёшли футболчини келаси йил ёзда трансфер қилишни режалаштирмоқла.

Яқинда статистикага ихтисослашган Opta портали 25 ёшгача бўлган барча ҳужумкор футболчиларнинг статистикасини эълон қилди. Унга кўра, Райан Шерки рақиб дарвозасига зарба билан тугаган ҳаракатларни амалга оширишда Букайо Сака, Фил Фоден ва Родриго каби юлдуз ўйинчиларни ортда қолдирган.

“Челси” раҳбарияти жамоа ҳужум чизиғини кучайтиришга қодир бўлган истеъдодли ўйинчини қўлдан чиқармоқчи эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!