Бу футболчи бизга тўғри келмас экан!
Италиянинг амалдаги чемпиони “Милан” ўз мудофаа чизиғини ПСЖ марказий ҳимоячиси Абду Диалло ёрдамида кучайтирмоқчи бўлаётган эди.
Миланликлар сенегаллик футболчини бир неча ой мобайнида асосий нишон сифатида кузатиб борди. Улар Диаллони жамоани тарк этган Алессио Романьолига муносиб ўринбосар сифатида кўраётганди.
“Милан” Абдуни бир мавсум ижарага олиб, кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун парижликлар билан музокара бошлаб қўйгани ҳақида хабарлар бор. Бироқ, Tuttomercatoweb сайтининг маълум қилишича, “Милан” Диаллога бўлган қизиқишини йўқотиши ортидан ПСЖ мутасаддилари билан учрашувлар ҳам тўхтатилди.
Абду Диалло 2019 йилдан бери ПСЖ шарафини ҳимоя қилиб келмоқда ва шу кунгача парижликлар учун 75 маротаба майдонга тушган.
Фикрлар