Бу футболчи “Челси”ни бешинчи бор тарк этди
“Челси” раҳбарияти бельгиялик ҳужумчи Миши Батшуайи билан амалдаги шартномани 2023 йилнинг ярмигача узайтирди.
Янги битим тузилганидан кейин “аристократлар” футболчини бешинчи маротаба ижарага бериб юборди. Шу тариқа, 27 ёшли ҳужумчи мавсумни Туркиянинг амалдаги чемпиони “Бешиктош” жамоасида ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда “Челси” матбуот хизмати хабар берди.
Батшуайи ўтган мавсумда ижара асосида “Кристал Пэлас” шарафини ҳимоя қилган эди. У “Челси”га 2016 йилда олиб келинган. Унгача “Стандарт” ва “Марсель” шарафини ҳимоя қилган.
Батшуайи 2015 йилдан буён Бельгия терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.
Фикрлар