Бу футболчи кетиб, “Ливерпуль” барбод бўлди
“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ футболчиси Патрис Эвра жорий мавсумда “Ливерпуль” нега муваффақият қозона олмаётганининг сабабини изоҳлаб берди.
- Одамлар тан олишни истамаса ҳам, Садио Маненинг кетгани “Ливерпуль”га катта зиён бўлди. Жорий мавсумда бу шундоқ кўриниб қолди. Ҳамма нарса биргина футболчига боғлиқ эмаслигини яхши тушунаман, лекин Мане “Ливерпуль”нинг энг муҳим қисми эди, - деди Патрис Эвра.
Садио Мане 2016-2022 йиллар давомида “Ливерпуль” сафида тўп тепган. Бу даврда сенегаллик ҳужумкор футболчи 269 та учрашувда 120 та гол ва 48 та ассист қайд этганди.
Кейинчалик Мане “Бавария”га ўтиб кетди. Юрген Клопп эса, бу ўйинчи ўрнини муносиб тарзда босадиган футболчи топа олгани йўқ.
Фикрлар