Бу футболчи сотилмайди! Манчестерликларнинг қарори қатъий

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Янги мавсумда Европа Чемпионлар дигасида иштирок этадиган “Манчестер Юнайтед” бу ёзда ўзининг қанот ҳужумчиси Амад Диаллони сотиш имкониятини истисно қилди.

Яқинда матбуотда Амадга “Ньюкасл” қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Клуб “Барселона”га сотилган Энтони Гордоннинг ўрнига янги футболчи изламоқда.

Бироқ журналист Фабрицио Романонинг таъкидлашича, “Манчестер Юнайтед” 24 ёшли ивуарлик футболчига бўлган ҳар қандай қизиқишни рад этади. Чунки у бош мураббий Майкл Кэррикнинг янги мавсум учун режаларида муҳим ўрин тутади.

“Манчестер Юнайтед” яна январь ойидаёқ Амаднинг вакиллари билан боғланиб, футболчини сотиш режаси йўқлигини маълум қилган. Унинг шартномаси 2030 йилгача амал қилади ва яна 12 ойга узайтириш имконияти ҳам мавжуд.

Ўтган мавсум Амад Англия Премьер-лигасида 32 учрашувда иштирок этиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!