Бу футболчи тезроқ кетмаса, “Барселона”ни вайрон қилади

“Барселона” молиявий қийинчиликлар оқибатини юмшатиш учун жамоага қимматга тушаётган ўйинчилардан тезроқ қутилишни режалаштирмоқда.

Каталонияликлар ана шу мақсадда ниденландиялик плеймейкер Френки де Йонгни Англия грандларига пулламоқчи.

El Nacional нашрининг ёзишича, “Барселона” мутасаддилари Френки де Йонгга анчадан бери қизиқиш билдириб келаётган “Манчестер Юнайтед”га бу футболчини олишни таклиф қилган. Манчестерлик бош мураббийи Эрик тен Хаг Френкини илгари “Аякс”да ўйнатган эди.

Энди каталонияликлар Френки де Йонг учун аввалгидан анча арзон бадал пули сўраяпти. Ҳозир клуб уни 40-45 миллион еврога қўйиб юборишга тайёр. Бунга Френкининг маоши сабаб. Де Йонг ҳар мавсум учун 37,5 миллион евро маош олади ва бу Ла Лигада энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!