Бу футболчи учун “Интер” Лаутародан, “Юве” эса Дибаладан воз кечмоқчи

“Атлетико” бош мураббийи Диего Симеонедан норози бўлаётган Жоау Феликс ёзда Италия чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин.

21 ёшли португалиялик футболчига “Интер” ва “Ювентус”дан жиддий қизиқиш бўлмоқда. Миланликлар уни олиш учун “Атлетико”га Симеоненинг ҳамюрти Лаутаро Мартинесни беришни ваъда қиляпти. Туринликлар ҳам Мадридга аргентиналик Пауло Дибалани юборишни режалаштирган.

Мадридликлар ёш ҳужумчи учун 2019 йилда “Бенфика”га 127 миллион евро миқдорида пул тўлаган эди.  Айни пайтда Жоаунинг нархи 100 миллион еврога баҳоланмоқда.

 

 

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!