Бу футболчиларни сотишимиз керак

  • 05 Jan 23:40
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Боруссия” раҳбарияти ва мураббийлар штаби ёзда бир неча етакчи футболчилар жамоани тарк этишига тайёргарлик кўрмоқда. Улар келаси мавсумга янгиланган таркибни шакллантириб улгуриши керак бўлади.

Tecno

Кетадиганлар орасида Эрлинг Холанд борлиги барчага маълум. Ундан ташқари, дортмундликлар ҳужумкор футболчиларидан Райнир, ярим ҳимоячи Аксель Витцель ва ҳимоячи Марин Понграчич ва яна ижарадан қайтадиган икки ўйинчини сотиб юбориши кутилмоқда.

Юқорида номи келтирилган чарм тўп усталаридан ташқари Жуд Беллингэм ҳам қатор гранд клублар назарига тушган. “Боруссия” раҳбариятига истеъдодли футболчини ушлаб қолиш қийин бўлади.

Бош мураббий Марко Розе зиммасида келаси мавсум чемпионлик учун курашишга қодир таркиб шакллаштириш масаласи бор.

Comments

You must be logged in to commet!