Бу футболчини “Реал”га сотмаймиз!

Англия Премьер-лигасида ишлари кўнгилдагидек кетмаётган Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби етакчи ярим ҳимоячиси Арчи Грейни “Реал” ва бошқа жамоаларга қўйиб юбормайдиган бўлди.

Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Грей “Тоттенхэм” учун нафақат ҳозир, балки жамоа келажаги учун ҳам муҳим футболчи ҳисобланади. Клуб уни сотишни режалаштирмаяпти ва уни сақлаб қолиш учун чоралар кўрмоқда.

Қайд этилишича, 19 ёшли футболчига жиддий қизиқиш билдираётган клублар орасида “Реал” ва “Бавария” фаворит ҳисобланади.

2024 йилнинг ёзида “шпорлар” Грейни “Лидс”дан 40 миллион евродан ортиқ маблағ эвазига сотиб олган эди. Футболчи клуб билан олти йиллик шартнома имзолаган.

Жорий мавсумда Грей барча мусобақаларда 32 та ўйинда иштирок этиб, иккита гол урди ва учта голли узатма амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!