Бу ҳужумчи 30 та гол уриб беришига ишонишяпти

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи  Эрик тен Хаг клуб тарбияланувчиси Маркус Рэшфордга ишончи катта эканини маълум қилди.

- Мен Рэшфорд икки йил аввал кўрсатган кўрсаткичини такрорлаб, мавсум давомида 30 та гол ура олишига юз фоиз ишонаман. У бунга қодир, - деди Эрик тен Хаг.

Маълумки, сўнгги икки мавсумда 26 ёшли форварднинг ўйини ва самарадорлигида пасайиш юзага келди.

Бу ёзда Рэшфордни Европанинг бир неча гранд клублари ўз сафига чорлаяпти. Мутахассислар англиялик ҳужумчи ўйинини тиклаб олиш учун муҳитни ўзгартиришни маслаҳат берди.

Бироқ “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти бу ёз тажрибали ҳужумчини сотиб юбормаслик бўйича якуний қарор чиқарди.

Маркус 2016 йилдан бери манчестерликларнинг асосий таркиб ўйинчиси ҳисобланади. У барча турнирларда шу пайтга қадар 416 маротаба майдонга  тушиб, 136 та гол ва 66 та ассист муаллифи бўлган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!