Бу ҳужумчи ёзда талаш бўлади!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Брентфорд” бош мураббийи Кит Эндрюс ёзги трансферлар ойнаси даврида жамоаси ҳужумчи Игор Тиаго учун қитъанинг топ-клублари курашга киришишини кутяпти.

24 ёшли Тиаго Премьер-лиганинг жорий мавсумида тўпурарлар пойгасида “Манчестер Сити” юлдузи Эрлинг Холандни таъқиб қилмоқда. У “Брентфорд” сафида 35 ўйинда 22 та гол урган.

Тиагонинг клуб даражасидаги муваффақиятлари уни илк бор Бразилия терма жамоасига чақирилишига сабаб бўлди. Ҳужумчи ўтган ҳафта Хорватия миллий терма жамоасига қарши ўйинда гол урди.

Эндрюс ўз шогирдини 2026 йилги жаҳон чемпионати учун Бразилия терма жамоаси қайдномасига киришига умид қилмоқда ва шу билан бирга ёзги трансфер ойнасида топ-клублар уни ўзига жалб қилишга уринишини ҳам кутяпти.

- Биз унинг ҳозирги йўлида маълум даражада иштирок этдик. Биз унга катта меҳр қўйганмиз ва унинг йўли, ривожи ва бу мавсумда қўйган қадамларига бевосита алоқадормиз.

Жамоатчиликнинг унинг ўйинига, голларига ва шахсиятига бўлган эътибори – жуда ёқимли ҳолат. Бошқа клублар қизиқиши – бу футбол оламида табиий ҳол. Таркибимизда дунёнинг энг яхши лигасида жуда юқори даражада ўйнаётган ва кўп гол ураётган ҳужумчи бор.

Биз уни жаҳон чемпионатига боришига жуда умид қиламиз. Албатта, у ўз мамлакати номидан ўйнашни орзу қилади. Агар у танлаб олинса, биз ундан чин дилдан фахрланамиз, - деди Кит Эндрюс. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!