Бу ишда Неймарга етадигани йўқ

“Челси” ҳимоячиси Калиду Кулибали “Пари Сен-Жермен” ҳужумчиси Неймарнинг майдондаги ҳаракатларини мақтади.

Сенегаллик футболчининг фикрича, Неймар кўп жароҳат олишига қарамай, замонавий футболнинг энг ёрқин вакилларидан ҳисобланади.

- Мен ПСЖ билан бўлган баҳсда Неймарга қарши ўйнаганман. У тўп билан муомала қилишда устасифаранг. Бундан ташқари, жуда кўп алдамчи усулларни ўзлаштирган ва ақл билан ўйнайди.

Неймар доимо рақибни алдаб ўтишга уринади, тўп узатиши ва зарбаси ҳам мукаммал. Шунинг учун ҳам у энг зўр футболчилардан бири, - деди Калиду Кулибали.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!