Бу ишни Муҳаммад Салоҳдан бошқаси уддалай олмаган

Муҳаммад Салоҳ Англия премьер-лигасининг навбатдаги турида “Ньюкасл” дарвозасини ишғол қилди. Шу орқали, мисрлик футболчи жорий мавсумда премьер-лигадаги  голлари сонини 20тага етказиб олди.

Шу тариқа, Муҳаммад Салоҳ “Ливерпуль” тарихида уч мавсум давомида камида 20 та тўп киритган биринчи футболчига айланди.

Моҳир тўпурар ливерпулликлар таркибида 2017-2018 йилги мавсумда 32 та, кейинги чемпионатда 22 та ва ўтган йили 19 та гол урганди.

Аввал, “Ливерпуль” футболчиларидан фақатгина Робби Фаулер ва Луис Суарес икки мавсумда камида 20 тадан тўп киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!