Ҳусанов Конференциялар лигаси финалчисини “синдирди”

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Сити” Англия Премьер-лигаси 31-турининг қолдирилган учрашувида “Кристал Пэлас” жамоасини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, турнир жадвали пешқадами “Арсенал” билан очколар орасидаги фарқни икки баллгача қисқартирди.

Футбол манбалари Хосеп Гвардиола жамоасининг ўйинини таҳлил қилар экан, Конференциялар лигаси финалчиси ҳисобланган “Кристал Пэлас”га қарши ўйинда ўзини кўрсатган футболчиларга алоҳида эътибор қаратди.

Экспертларнинг таъкидлашича, “Сити” 3:0 ҳисобини жуда яхши кўради. Бу мавсумда Хосеп Гвардиола шогирдлари рақибни тўққизинчи марта айнан шундай йирик ҳисобда мағлуб этди.

Манчестерликлар мавсум охирида бироз кучини тжаб ўйнаганига қарамай, яна жуда ишончли ғалабага эришди. Бунда айрим футболчиларнинг хизмати катта бўлди.

Хўш, “Манчестер Сити”нинг қайси футболчилари “Кристал Пэлас”ни тор-мор этишга кўпроқ ҳисса қўшди?

Райан Шерки

Франциялик футболчи майдонда атиги 10 дақиқадан ортиқ вақт ҳаракат қилди, аммо айнан унинг майдонга тушиши ғалабани расмийлаштиришга ёрдам берди. Райан ўйинга янгилик олиб кирди, осонлик билан рақиб назоратидан чиқиб кетди ва яккакурашларга тўғри киришди. Ўз жарима майдони яқинида тўпни олиб қўйди, 60 метр югурди ва Савио учун ювелир голли пас берди. Жуда чиройли ҳаракат!

Савио

Савио ушбу мураккаб мавсумдаги энг яхши ўйинларидан бирини ўтказди. Бразилиялик футболчи вазиятни ва югуришни аниқ якунлади, аммо унинг асосий хизмати бу эмас. У тинмай ўнг қанотда меҳнат қилди ва иқтидорли Пинони тўхтатиб турди. Еттита яккакурашда ғолиб чиқди, беш марта дриблинг билан тўпни олдинга олиб ўтди. Ўйин сўнгида эса Шеркининг югуришини ҳам қўллаб-қувватлади.

Абдуқодир Ҳусанов

Ҳимоя ва таянч ҳудудидаги мустаҳкамлик ва хавфсизлик учун айнан Абдуқодир Ҳусанов жавоб берди. Ўзбек футболчиси психологик муаммоларини енгиб ўтганинини намойиш қилди. Олдиндан ҳаракат қилишдаги ишончли ўйин, футболни тушуниш ва хотиржамлик юқори даражада бўлди. Иккита тўп олиб қўйиш, прессинг пайтида иккита тозалаш ва 92 та аниқ узатма. Ҳусанов гўё Педрининг графиги бўйича кетяпти.

Фил Фоден

Фоден ҳаётидаги ўйинлардан бирини ўтказди, у сўнгги вақтларда чуқур захирага тушиб қолганди. Айнан унинг товон билан берган ажойиб узатмаси жуда зич ҳимояланган “Кристал Пэлас” мудофаасини ёриб ўтди. Кўп ўтмай Фил рақибга иккинчи зарбани ҳам берди – Мармушга голли пас узатди.

Фоден яна бир голли пас билан хет-трик қайд этиши мумкин эди, аммо Гвардиол унинг ажойиб узатмасидан фойдалана олмади. Умуман олганда, Фил ҳисобида бешта кескинлаштирувчи узатма йиғилди.

Ҳусановга экспертлар қандай хулоса берди?

Ҳусанов катта янгилик кутмоқда

Ҳусанов Рамазонда мени ҳайратга солган!

“Сити”ни биринчи ўринга кўтаришга ҳисса қўшган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

“Сити” чемпионлик курашига қайтган тўқнашувда Ҳусановнинг ўйин қандай баҳоланди?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!