Бу жамоалар 2018 йилда бирорта ҳам қизил карточка олишмади
Ads

Якунланиб бораётган 2018 йилда Европанинг кучли бешлик чемпионатларида иштирок этувчи фақатгина 4та клуб бирорта ҳам қизил карточка олмади.

Эътиборлиси, уларнинг 3таси Ла Лига клублари бўлди. Аниқроғи, “Реал”, “Эспаньол” ва “Бетис” жорий йилни бирорта ҳам қизил карточкасиз якунлашди.

Шунингдек, бу борада Бундеслигадан ҳам жамоа бор. Ҳакамлар Дортмунднинг “Боруссия” клуби аъзоларига ҳам йил давомида бирор марта қизил карточка кўрсатишмади.