Бу жамоаларни енгиб бўлмаяпти

Машҳур Transfermarkt портали Европанинг 10 та кучли чемпионатларида янги мавсумда ҳали мағлубиятга учрамаган жамоалар рейтингини тузди.

Унга кўра, Туркиянинг икки клуби – “Фенербаҳче” ва “Галатасарой” етакчилик қилмоқда. Ҳар икки  жамоанинг барча турнирлардаги мағлубиятсиз серияси бугунги кунда 16 та учрашувни ташкил этмоқда.

“Фенербаҳче” бу ўйинларнинг барчасида ғолиб чиққан бўлса, “Галатасарой” ҳисобида 13 та ғалаба ва учта дуранг бор.

Учинчи ўринда Бундеслига пешқадамига айланган “Байер” жойлашган. Леверкузенликлар ўнта расмий учрашувда тўққизта ғалаба ва битта дуранг қайд этди.

Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” саккизта ғалаба ва учта дуранг билан тўртинчи поғонада қайд этилган.

Енгилмаслар қаторидан Франциянинг “Ницца” ва Туркиянинг “Хатайспор” футболчилари ҳам  ўрин олган. Французлар ҳисобида тўрттадан ғалаба ва дуранг, туркларда учта ғалаба ва бешта дуранг натижа бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!