Бу катта дарс бўлди

“Тоттенхэм”дан ижара асосида “Лион”га ўтган франциялик ярим ҳимоячи Танги Ндомбеле фаолияти ҳақида фикр билдирди.

Ўйлашимча, ҳозир Англияга кетган давримга қараганда, анча яхши футболчиман. Гарчи у ерда ҳаммаси силлиқ кетмаган бўлса-да, мен кўп нарсани ўргандим. Ҳозир ўзимни ҳам руҳан, ҳам жисмонан тетикроқ сезяпман, - деди Ндомбеле.

“Тоттенхэм” 2019 йили Ндомбелени “Лион”дан рекорд даражадаги суммага трансфер қилган эди. Бироқ, истеъдодли футболчи “шпорлар”нинг асосий ўйинчилари қаторига кира олмади.

Маълумотларга қараганда, “Лион” ўз тарбияланувчисини яна бир мавсум олиб қолишни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!