Бу мавсум "Локомотив"да ким қанча гол урди?

Ўтган икки босқич мобайнида "Локомотив" футболчилари 58 марта рақиб дарвозаларини ишғол қилишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра мавсум давомида 14 гол киритган Марат Бикмаев яна бир бор жамоанинг тўпурарига айланди.

Хўш, Суперлига якунларига кўра чемпионлар сафида ким қанча гол урди?

14 - Марат Бикмаев

8 - Сардор Рашидов

6 - Тимурхўжа Абдухолиқов

5 - Санжар Шоаҳмедов

4 - Анзур Исмоилов, Икром Алибоев, Сардор Мирзаев, Ҳусниддин Ғофуров

2 - Диёржон Туропов

1 - Азиз Амонов, Олег Зотеев, Игорь Йелич, Садриддин Абдуллаев, Кахи Махарадзе, Нивалдо, Александр Мерзляков (автогол, "Қўқон-1912")

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!