Бу Мессида абадий қолади

Саккиз карра олтин тўп соҳиби, жаҳон чемпиони Лионель Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганидан кейин унга тегишли бўлган 10-рақам истеъмолдан чиқарилади.

Буни Аргентина футбол ассоциацияси президенти Клаудио Тапия тасдиқлади. Унга кўра, 10-рақам абадий Мессининг ўзида қолади.

- Месси терма жамоадан кетганидан кейин унинг 10-рақами ҳеч кимга берилмайди. Бу рақам Леонинг шарафига унга берилади, - деди Клаудио Тапия.

36 ёшли Лионель Месси 2005 йилдан бери Аргентина терма жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда. Ҳозирга қадар Месси жами 180 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 106 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига 56 та голли пас узатган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!