Бу ўйинчи Холанддан қиммат туради

  • 29 Jun 20:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Боруссия” раҳбарияти қатор клублар сўраётган 19 ёшли ярим ҳимоячи Жуд Беллингемга бадал пули белгилади.

Tecno

Маълумотларга қараганда, дортмундликлар Беллингем трансферига 120 миллион евродан бошлаб билдириладиган таклифларни кўриб чиқади. Ундан кам суммали чорловлар инобатга олинмайди.

Айни пайтда англиялик футболчига “Ливерпуль”, “Манчестер Юнайтед” ва “Реал”дан жиддий қизиқиш бўляпти.

Юрген Клопп бу футболчи учун клуб раҳбариятини 100 миллион евро тўлашга кўндирган. “Реал” мутасаддилари эса 90 миллион евро сарфлашга тайёр.

"Боруссия" яқинда асосий юлдузи Эрлинг Холандни "Манчестер Сити"га трансфер қилди. Бу амалиёт дортмундликларга 75 миллион евро келтирди. 

Comments

You must be logged in to commet!