Бу қилиғидан кейин Погба Манчестерда қололмайди (фото)

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг жамоа ашаддий мухлислари билан муносабати бузилди.

“Норвич”га қарши ўтказилган учрашувда фанатлар франциялик футболчига ҳуштакбозлик қилишди. Погба уларга жавобан, қўлини қулоғига қўйиб, уларни эшитмаётганлик ишорасини кўрсатиб, мухлисларни янада жумбушга келтирди.

screenshot_2

Мутахассислар бу ҳолатни таҳлил қилиб, Погба шартномаси якунланиши билан Манчестердан кетишга қарор қилганини таъкидламоқдалар.

Француиялик юлдузнинг ўзи ҳам “Манчестер Юнаётед”даги фаолияти ўзи истаганчалик бўлмаганини тан олган. Айни пайтда Погбага асосий даъвогар сифатида “Ювентус” тилга олиняпти.

Погба “Манчестер Юнайтед”га айнан туринликлар сафидан рекорд даражадаги маблағ эвазига кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!