Бу қизиқ. "Тоттенхэм" сўнгги 23 йилда илк бор АПЛни барча ҳамшаҳарларидан юқорида якунлайдиган бўлди

  • 12 мая, 2018, 10:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби АПЛнинг 31-тур қолдирилган учрашувида “Ньюкасл”ни енгди ва ўз очколари сонини 74тага етказиб олди.

Tecno

Шу тариқа “шпорлар” мусобақа якунига бир тур қолганида чемпионатни Лондоннинг бошқа барча жамоаларидан юқорида якунлаши аниқ бўлди. Эътиборлиси, “Тоттенхэм” 1994/95 йилги мавсумдан буён илк бор премьер-лигани ҳамшаҳарларидан юқори ўринда якунлайдиган бўлди.

Маълумот учун, бу мавсум АПЛда "Тоттенхэм"дан ташқари "Челси", "Арсенал", "Кристал Пэлас" ва "Вест Хэм" каби Лондон жамоалари ҳам иштирок этишди. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию