Бу қизиқ! Зиеш Марокаш сафида умуман маош олмаган

Лондоннинг "Челси" клуби ҳамда Марокаш терма жамоасининг энг машҳур футболчиларидан бири бўлган Хаким Зиеш ҳеч қачон терма жамоа сафида маош олмаган.

Зиеш бу даромадини ҳар доим терма жамоа ходимларига, шунингдек, Марокашнинг камбағал оилаларига юборади. Бу ҳақда журналист Холид Бейдун ижтимоий тармоқларда айтиб ўтди.

Маълумот учун, Хаким Зиеш 2015 йилнинг октябрь ойида Марокаш терма жамоасида дебют қилганди. Ўшандан бери вингер жамоа сафида 47 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урган ва 11 та голга ассистентлик қилган.

Бугун тунда Марокаш терма жамоаси Португалияга қарши жаҳон чемпионати 1/4 финал учрашувини ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!