Бу сафар Шота Арвеладзе "кўчасида" байрам!
“Пахтакор”нинг собиқ бош мураббийи Шота Арвеладзе ўз жамоаси билан Англия чемпионшип мусобақасининг 38-турида ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.
“Халл Сити” сафарда “Ковентри Сити” меҳмони бўлди. Ўйин тақдири биринчи бўлимдаёқ ҳал этилди. Ричард Смолвуд (4) ҳамда Раян Лонгман (28) томонидан киритилган голлар якунда Арвеладзе жамоасига қимматли уч очкони тақдим қилди.
Ушбу ғалабадан кейин “Халл Сити” 41 очко билан турнир жадвалида 19-ўриндан жой олиб турибди.
Шота Юстинович жамоаси навбатдаги турни 19 март куни ўз майдонида “Лутон” клубига қарши ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар Арвеладзе “Халл Сити” устози сифатида 11 та ўйин ўтказган бўлиб, 3-ғалабасига эришди. Шунингдек, 3 та дуранг ва 5 та ўйинда имконият бой берилган.
Фикрлар