"Бу совринга ўзим эришмадим"

"Олтин тўп" учун курашда учинчи ўринни эгаллаган "Челси" ярим ҳимоячиси Жоржиньо ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Шу ўринга лойиқ кўрилганимдан мамнунман. Бироқ бу совринга ўзим эришмадим. Жамоамга катта раҳмат айтаман. Очиғи, жуда хурсандман. Барча шерикларим билан фахрланаман. Биз биргаликда бунга лойиқмиз.

Жамоавий ўйин муҳим. Буни биринчи ўринга қўйишимиз керак. Шунда яхши натижалар ва совринларга эришамиз", - деди Жоржиньо


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!